Хитой жанубий соҳилларига «Нида» тўфонининг яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан Хунан, Гуандун, Гуйчжоу ва Юннан вилоятлари ҳамда Гуанси-Чжуан автоном туманида фавқулодда вазиятга юқори шайлик ҳолати эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмуриятга тўфоннинг ҳаракатини кузатиб бориш ва вазиятнинг ўзгариши ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор этиш вазифаси юклатилган.
Ўз навбатида, Табиий офатларга қарши кураш давлат бошқармаси хавф остида бўлган ҳудудлар аҳолисини тўфон ўтаётган вақтда уйларини тарк этмаслик учун бир кундан уч кунгача бўлган муддатга барча зарур нарсалар захирасини тайёрлаб қўйишга чақирди.
Тўфон Гуандун провинциясига 2 август, сешанба куни ёпирилиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, тўфон бўладиган ҳудудда шамолнинг тезлиги сониясига 38—45 метргача етиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)