Бағдодда 3 июлга ўтар кечаси юз берган портлаш қурбонларининг сони 324 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Адил Хамуднинг маълумотига таяниб маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Аввалроқ 292 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум бўлган эди.
Қурбонларнинг сони ўсишда давом этиши мумкин, чунки ҳозирча барча жасадлар идентификация қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, портловчи қурилмалар жойланган юк машинаси Бағдоднинг одам гавжум Эл-Каррада туманида ишга туширилган. Портлаш оқибатида асосан маҳаллий кафенинг ташриф буюрувчилари ҳалок бўлган. Бироз вақтдан сўнг шаҳарнинг шимолида яна бир портлаш юз берган.
Изоҳ (0)