Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда охирги бир ҳафта мобайнида ёғингарчилик ва унинг оқибатида келиб чиққан тошқинлар туфайли 126 минг уй вайрон бўлди. 344 минг уйга турли даражада зарар етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

ХХР фуқаролик маъмурияти вазирлигининг билдиришича, мамлакатнинг ўнта минтақасида камида 164 киши ҳалок бўлди, 125 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Илгари қурбонлар сони 130 кишига етгани, 11 киши бедарак йўқолгани хабар қилинган эди.

Энг катта зарар кўрган провинциялар Хэнань ва Хэбэй бўлиб, у ердан 514 минг фуқаро эвакуация қилинди, шулардан 125 минг нафари шошилинч ёрдамга муҳтож.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?