Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий Мавританияда бошланаётган Араб давлатлари лигаси (АДЛ) саммитига ташрифини унга тайёрланаётган суиқасд сабабли бекор қилди. Бу ҳақда «Ал-Яум ас-Сабиа» манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу ас-Сисий ҳаётига террорчилик ташкилотлари томонидан тайёрланган биринчи суиқасд эмас. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
АДЛ саммити ўз ишини 25 июль, душанба куни Мавритания пойтахти Нуакшотда бошламоқда. Олий даражадаги 27-учрашув кун тартибига минтақадаги долзарб муаммолар, биринчи галда Сурия, Ироқ, Ливия, Судан ва Ямандаги можароларни бартараф этишга қаратилган қатор масалалар киритилган.
Изоҳ (0)