Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Анқара мамлакатда ўлим жазосини тиклагудек бўлса, Евроиттифоқ Туркиянинг тузилмага кириши юзасидан музокараларни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда тўнтаришга уринишдан сўнг халқ талаб этаётгани сабабли ҳукуматдан ўлим жазосини тиклаш масаласи ҳақида ўйлаб кўришни сўраганди.
Маълумот учун, Туркияда Евроиттифоқ меъёрларига мутаносиб бўлиш учун 2004 йили ўлим жазосини бекор қилинган. Мамлакатда 1984 йилдан бери олий жазо ижро этилмайди.
Изоҳ (0)