Туркияда давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинаётган камида 42 нафар журналистни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Бу ҳақда Hürriyet манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Газетага кўра, уларнинг барчаси мақсади конституцион тузумни йўқ қилиш ва мамлакат раҳбариятини ағдариш бўлган «параллел структура» тарафдорлари қаторига киради. Анқара мазкур гуруҳ АҚШда истиқомат қилаётган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигини билдирмоқда.
Журналистлар бўйнига қўйилаётган айблар оғир бўлиб, уларга нисбатан 10 йилдан умрбод қамоқ жазосигача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.
Изоҳ (0)