Ливия миллий бирдамлик ҳукуматига бўйсунувчи қўшинлар Сирт шаҳрида ИШИД гуруҳининг портловчи модда ишлаб чиқарувчи заводи устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
12 май куни бошланган Сиртни озод қилиш операцияси давомида қўлга олинган портловчи модда ишлаб чиқарувчи заводлар орасида бу энг каттасидир. У ердан турли портловчи ускуналар, симлар, мобил телефонлар, турли электрон жиҳозлар топилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)