ИШИД жангарилари 23 июль, шанба куни кечки пайт Хама вилоятида Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Самолёт вилоят марказидан шарқда, Салмия шаҳри ҳудудида қулаган. Учувчининг тақдири ҳақида маълум қилинмаган. Телеканалга кўра, қирувчи ердаги зенит воситалари ёрдамида уриб туширилган.
Салмияда ҳукумат кучларининг мудофаа чизиғи жойлашган. ИШИД жангарилари исмоилийлар истиқомат қиладиган мазкур шаҳарга яқинлашишга кўп бор ҳаракат қилган, бироқ Сурия армияси ва кўнгиллилар ушбу ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)