Сальвадорнинг марказий қисмида жойлашган Кецальтепеке туманидаги қамоқхонада 24 июль, якшанбага ўтар кечаси рўй берган тартибсизликлар оқибатида камида тўрт нафар маҳбус ҳалок бўлди. Уларнинг Barrio 18 жиноий тўдаси аъзолари эканлиги маълум, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат бош прокуратураси Кецальтепекеда тўрт киши ҳалок бўлганини тасдиқлади ва қамоқхонада бир-бири билан ихтилофдаги икки жиноий гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлганини билдирди.
Қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши истисно этилмаган. Уларнинг якуний сони ҳодиса жойига ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келганидан сўнг аниқ бўлади.
Изоҳ (0)