Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида 40 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фахрий меҳмонлар рўйхатида Франция президенти Франсуа Олланд, Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони, Аргентина, Колумбия ва Парагвай президентлари Маурисио Макри, Хуан Мануэль Сантос, Орасио Картес қайд этилган. Шунингдек, маросимда 55 нафар спорт вазири қатнашиши кўзда тутилган.
Жанубий Америкадаги илк Олимпиаданинг очилиш маросими 5 август куни салкам 80 минг мухлисни сиғдирадиган «Маракана» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)