Афғонистонда Кобулдаги намойишда юз берган терактдан сўнг миллий мотам куни бошланди. Терактда 80 киши ҳалок бўлди, 230 нафари яраланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти зиммасига олди.
Мамлакат президенти Ашраф Ғани телевидение орқали мурожаатида портлашни уюштирганлардан қасос олишга сўз берди.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси ҳужумни ҳарбий жиноят деб атади.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль, шанба куни тушки пайт «Рўшнои» ҳаракати норозилик намойиши қатнашчилари чодирлари ўрнатилган Кобул марказидаги Доруломон саройи яқинида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)