Россия бош вазири Дмитрий Медведев Twitter’да сони 5 миллион кишига етган обуначиларига соғлиқ ва яхши кайфият тилади, деб ёзади «Газета.ru».
«5 011 584 кишига етиб қолибсиз. Қизиқишингиз учун раҳмат! Сизларга соғлиқ ва яхши кайфият тилаб қоламан!» — деб ёзди бош вазир.
Шу тариқа Медведев ўзининг Қримга ташрифи чоғида янграган ва ҳозирда оғиздан-оғизга ўтиб машҳур бўлиб кетган иборасини такрорлади.
«Ҳозир пул йўқ, топишимиз билан индексацияни қиламиз. Сиз сабр қилинг, сизга яхши кайфият ва соғлиқ тилайман», — деганди бош вазир Қрим аҳолисига.
https://twitter.com/MedvedevRussia/status/756866652957016064
Изоҳ (0)