Россия президенти Владимир Путин ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху телеон орқали икки мамлакатнинг Яқин Шарқдаги террорчилик хавфига қарши курашини муҳокама қилди, деб ёзади «ТАСС» Кремль матбуот хизматига таяниб.
«Нетаньяхунинг Россияга 7 июндаги расмий ташрифи якунлари нуқтаи назаридан Яқин Шарқ минтақасидаги террорчилик хавфига қарши кураш бўйича Россия-Исроил ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.
Телефон суҳбати Исроил томони ташаббуси билан бўлиб ўтди. Турли даражаларда алоқаларни давом эттиришга келишилди.
Изоҳ (0)