Астраханда 4 август куни форс шоири ва файласуфи Умар Хайёмнинг тўрт метрлик бронза ҳайкалининг расман очилиши бўлиб ўтади. Бу фан ва маданиятнинг буюк алломаси ҳисобланган Умар Хайём шарафига Россияда ўрнатилган биринчи ҳайкал бўлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Умар Хайёмнинг ҳайкаллари Теҳрон, Душанбе, Бухарест ва Ашхободда бор. Астрахандаги ҳайкал эса алломанинг Россиядаги биринчи ҳайкали бўлади. Ҳайкал Россия—Эрон савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларининг тараққиётида Астрахан вилоятининг ўрнини эътироф этади», — дейилади Астрахан Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хабарида.
Ҳайкал Гилон вилояти (Эрон) Савдо-саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси маблағлари ҳисобига барпо этилган. 1,5 тонналик ҳайкал Екатеринбургда қуйилиб, ҳозир Астраханга етказилган ва Астрахан давлат университетининг талабалар хиёбонидаги супага ўрнатилган.
Умар Хайём чуқур маъноли рубоийлари билан бутун дунёга танилган.
Изоҳ (0)