Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги отишмадан сўнг 7 нафар полициячи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Тез тиббий ёрдам касалхонаси қуролли қўриқлаш остига олинган. Шунингдек, касалхонага жабрдийдаларнинг яқинлари билан шуғулланиш учун руҳшунослар етиб келган.
Тинч аҳоли ўртасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Алмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштиргани, шаҳарда террорчилик таҳдидининг «қизил» даражаси эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)