Ереванда полиция биносини қўлга олган қуролланган мухолиф гуруҳ гаровдагилардан бирини озод қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бинода яна беш нафар гаровдагилар қолмоқда. Улар орасида Арманистон ва Ереван полицияси бошлиғининг ўринбосарлари Вардан Егиазарян ҳамда Валерий Осипян бор.
Мамлакатда Еревандаги полиция биносини эгалланишига алоқадорлигини текшириш учун 200 га яқин киши қўлга олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)