Яманда юз берган иккита портлаш камида тўрт нафар ҳарбий хизматчини ҳаётдан олиб кетди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Reuters’га таяниб.
Иккала портлаш ҳам худкуш террорчилар томонидан амалга оширилди.
Биринчи портлаш Ал-Дали шаҳридаги назорат-ўтказиш пунктида содир этилди. Икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна бири яраланди.
Иккинчи портлаш эса жанубий порт шаҳар — Ал-Мукаллага киришда жойлашган назорат-ўтказиш пунктида юз берди, натижада икки ҳарбий қурбон бўлди.
Изоҳ (0)