18 июль, душанба куни очилган савдоларда турк лираси ўз ўрнини тиклашни бошлади, деб ёзади «РБК». У 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлатни тўнтаришга уринишлардан сўнг Америка валютасига нисбатан саккиз йил ичидаги энг паст кўрсаткичга тушиб қолган эди.
Туркияда ҳукуматни алмаштиришга уринишлар амалга ошмагач, миллий валюта 1,8 фоизга қимматлашиб, 1 доллар учун 2,9629 ни ташкил қилди.
15 июль, жума куни Нью-Йорк биржасидаги савдо сессияси якунида турк лираси 4,6 фоизга — 1 АҚШ доллари учун 3,0157 гача арзонлашиб кетган эди.
Изоҳ (0)