Қозоғистон куч тизими ходимлари Олмаотадаги махсус операция чоғида бир нафар террорчини қўлга олди, яна бирига нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳужум қилганлардан бири қўлга олинди, яна бири қидирилмоқда. Шаҳарда ‘Қўлга олиш’ махсус режаси жорий этилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Олдинроқ Олмаотадаги отишмада 7 нафар полициячи жароҳат олгани билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Алмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштирди. Шаҳарда террорчилик таҳдидининг «қизил» даражаси эълон қилинган.
Изоҳ (0)