Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон маданий мерос объектлари» мавзуидаги кўргазма очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кўргазма Ўзбекистон музейлар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда ёш ҳаваскорларнинг Ўзбекистон тарихий обидалари ва муқаддас қадамжолари, миллий урф-одатлари ва қадриятлари акс эттирилган фотоасарлари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)