«Метролойиҳа» Тошкент шаҳрининг Сирғали туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган метронинг янги йўналишини лойиҳалаш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов маълум қилди, дея хабар беради Ўзбекистон Халқ-демократик партияси сайти.
«Сирғали йўналишини лойиҳалаш билан ‘Метролойиҳа’ институти шуғулланмоқда. Қолган масалаларни тегишли идоралар кўриб чиқмоқда. Метрополитен қурилиши озмунча маблағ билан битадиган иш эмас, лекин лойиҳа — эстакада услуби билан ‘Спутник’ даҳасигача бўлган йўналиш ишлаб чиқилиш жараёнида», — дея таъкидлади Ғуломов.
Сирғали туманида метро қурилиши маълум муҳандислик-геология шароитлари туфайли қийин масала. Шу сабабли лойиҳа йўналишни метронинг «Олмазор» бекатидан бошлаб «енгил метро» тизимида қуришга ўзгартирилди.
Изоҳ (0)