Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Франция президенти Франсуа Олландга 14 июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ко ‘плаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этди, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради», — дейилади вазирлик ахборотида.
Аввалроқ тошкентликлар Ниццадаги теракт қурбонлари хотирасига Франция элчихонасига гуллар келтираётгани ҳақида хабар берилган эди.Маълумот учун, 14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 18 киши оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)