15 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ислом Каримов Ниццадаги теракт муносабати билан Франция президентига ҳамдардлик билдирди. Сўнгги хабарларга кўра, теракт натижасида 84 киши ҳалок бўлган. Воқеа билан боғлиқ барча янгиликлар — бу ерда.
2. Тошкентда «енгил метро» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сирғали йўналишини лойиҳалаш билан ‘Метролойиҳа’ институти шуғулланмоқда.
3. Япониянинг Toyoko-Inn компанияси Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонасини таъмирлаш ва фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда. Шаҳардаги Гагарин кўчаси эса бошдан-оёқ таъмирланмоқда.
4. «Islom.uz»: «Жаноби Рамга шарафлар бўлсин» деган сўзни қандай қилиб куфр деб бўлмайди? «Маданият ва маърифат» телеканалида бегим кунлари соат 20:30 да намойиш этиб келинаётган «Маҳобҳорат» сериали ТВ-дастурлар режасига киритилган бўлишига қарамай, 12 июлдан эътиборан эфирдан тушиб қолган.
5. Мафтункор Урунгач кўли. Тошкентдан 140 километр масофада жойлашган бу табиат мўъжизасига бугун Феруз Ибодуллаевнинг «кўзлари билан қиё боқинг».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)