АҚШ ва Россия президентлари 6 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида Сурияда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришмади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Обама ва Путин телефон орқали суҳбат давомида Сурияда янги ҳамкорлик бўйича қандайдир келишувларга эришмади», — дея таъкидлади Эрнест.
Олдинроқ The Washington Post нашри Обама маъмурияти Россияга Сурияда янги ҳарбий шерикликни таклиф этганини билдирганди. Гап гўё икки мамлакат ўртасида Суриядаги террорчилик гуруҳларига қарши кураш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида кетган. Бунинг эвазига ҳукумат кучлари АҚШ қўллаб-қувватлаётган мухолифат қуролли тузилмаларига зарба бермаслиги лозим бўлган.
Изоҳ (0)