АҚШнинг Теннесси штати ҳукумати кучли жала натижасида келиб чиққан сув тошқини туфайли штат ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
Айни пайтда штатнинг асосан марказий ва шимолий қисмлари сув остида қолган. Пойтахт Нэшвиллда бир кечада 150 миллиметрдан зиёд ёғин ёғди, бир нечта дарё қирғоқларидан тошиб кетди. Пойтахт округида тошқин ўнлаб уйларга зиён етказди, минглаб кишилар эса электр токисиз қолди.
Ҳукумат офат таъсир ўтказган туманлар аҳолисини эвакуация қилмоқда. Полиция хавфсизлик мақсадларида қатор автомобиль йўлларини тўсиб қўйди. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаяпти. Синоптиклар таъкидлашича, яқин орада минтақада об-ҳаво шароитлари ёмонлашуви кузатилмоқда.
Изоҳ (0)