7 июль, пайшанба куни Буюк Британия парламентарийлари орасида Консерватив партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимига номзод ҳақидаги масала бўйича овоз беришнинг иккинчи ва сўнгги давраси якунланди, деб ёзади «Ведомости».
Ички ишлар вазири Тереза Мэй, энергетика вазири ўринбосари Андреа Лидсом ва адлия вазири Майкл Гоувдан иборат уч номзоддан икки аёл қолди. Мэй 199 та, Лидсом 84 та, пойгадан чиқиб кетган Гоув бор-йўғи 46 та овоз тўплади.
Шу тариқа, бундан кейин бўладиган овоз бериш натижаларидан қатъи назар, Маргарет Тэтчер замонидан буён биринчи марта Буюк Британия бош вазири аёл киши бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, қироллик аҳолиси референдумда мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун овоз берганидан сўнг, истеъфо беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)