Хитойда охирги икки ҳафта мобайнида кузатилаётган давомли жала оқибатида камида 61 киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Бу ҳақда 3 июль, якшанба куни «Синьхуа» маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хубэй провинциясида (Марказий Хитой) 34 киши ҳалок бўлди, 11 киши бедарак йўқолди. Аньхой провинциясида 27 киши офат қурбони бўлди, уч киши дараксиз йўқолди. Расмийлар жала ва тошқинларда жабрланганлар учун уч мингта чодир, кўрпа ва бошқа зарур буюмларни ажратди.
Ёғингарчиликдан энг кўп азият чеккан мазкур икки провинцияда офат жами 17 миллион кишини қамраб олди, улардан 974 минг нафари эвакуация қилинди. 400 мингдан ортиқ бино вайрон бўлди, 1,4 миллион гектар дала майдони сув остида қолди.
Изоҳ (0)