Даккадаги терактга алоқадор барча шахслар Бангладешдаги бадавлат оилаларнинг 23—28 ёшдаги вакиллларидир. Бу ҳақда мамлакат миллий полицияси раҳбари Шаҳид ул-Ҳокий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ Бангладеш ички ишлар вазири Асадуззамон Хон ҳам бу ҳақда маълум қилганди.
«Уларнинг барчаси талаба бўлган ва жиноят жойида бир-бири билан бенгал ҳамда инглиз тилларида гаплашган. Террорчиларнинг тармоққа жойлаштирилган фотоларини яқинлари таниди. Ҳужум қилганлар гаровдагиларнинг диний мансублигини текширган, уларнинг талабига жавоб бермаганларни қийнаган ва ўлдирган», — таъкидлади полиция раҳбари.
Мамлакат бош вазирининг сиёсий маслаҳатчиси Ҳусайн Тавфиққа кўра, гаровдагиларнинг ўлдирилиши услуби ҳужумда маҳаллий «Жамоат ул-Мужоҳиддин» гуруҳи иштирокига ишора қилади. Қўлга олинган ягона террорчи бу ҳақдаги муҳим маълумотга эга эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)