Франция собиқ президенти Николя Саркози президентлик сайловларида яна иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади ва ўз номзодини илгари суришга тайёрланиш учун консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этаётганини эълон қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Саркози 2 июль куни ушбу қарори ҳақида партиядошларига маълум қилди. Қонун бўйича, у лавозимни номзодлардан ариза қабул қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдинроқ тарк этиши керак.
Ноябрда бўлиб ўтадиган партия ичидаги праймеризда Саркози 13 нафар рақиби билан кураш олиб боради. Унинг асосий рақиби эса собиқ бош вазир Ален Жюппе бўлади.
Консерваторлар орасидаги праймериз ғолиби президентлик лавозими учун «Миллий фронт»дан Марин Ле Пен ва социалистлардан даъвогар (акспертлар фикрича, у Олланд бўлади) билан кураш олиб боради.
Изоҳ (0)