Польшада тонгги кўрсатувлардан бирида фокусчи трюк бажариш вақтида 46 ёшли телебошловчи Маржена Рогальсканинг қўлига мих санчиб олди, деб ёзади «Газета.ru».
YouTube’га жойланган видеода фокусчи аёлнинг қўлидаги металл михни тезкорлик билан суғуриб олгани акс этган. Шунга қарамай, бошловчи тиббий кўмак сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Дастур продюсерлари сўзларига кўра, суратга олиш ишларидан аввал трюкка пухта тайёргарлик кўрилган.
Изоҳ (0)