Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик миллиардер, «Челси» футбол клуби хўжайини Роман Абрамович Fulfilling Dreams хайрия ташкилотига жиддий касалликларга чалинган 55 нафар исроиллик боланинг Франциядаги Евро-2016 ўйинларига ташрифини ташкиллаштириш учун молиявий кўмак берди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар Евро-2016нинг учта ўйинини томоша қилди, шунингдек, Париждаги диққатга сазовор жойларга ва Disneyland’га ташриф буюрди.

«Биз ушбу сафарга юборилган болаларнинг барчаси билан учрашиб, суратга тушдик ва уларни хат билан Абрамовичга юбордик. У биз нима қилаётганимиз билан ростакамига қизиқади ва ёрдам беришни истайди», — деди хайрия ташкилоти асосчиси Гилад Салтер.

Абрамович айнан қанча маблағ ажратганига аниқлик киритилмади, аммо CNN уни Fulfilling Dreams’нинг «энг йирик донори» деб атамоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар