Маҳбус Энсисхайм шаҳри қамоқхонасида гаровга олинган руҳшуносни қўйиб юборди. Бу ҳақда Юқори Рейн (шарқий Франция) департаменти префекти Паскаль Лаларж маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Гаровдаги шахсни жандармериянинг терроризм ва гаровга олишга қарши кураш махсус гуруҳи ўтказган музокаралар натижасида озод этишга муваффақ бўлинди. Музокаралар етти соат давом этди. Тутқунни озод этиш штурмсиз амалга оширилди», — дея таъкидлаган префект.
Франция ОАВларга кўра, 27 ёшли Микаэль Гильгенманн қамоқхонада ишловчи руҳшуносни гаровга олиб, шу тариқа маъмуриятнинг унга бўлган ёмон муносабатига қарши норозилик билдирган: назоратчилар шу йил май ойида бевақт оламдан ўтган отаси билан кўнгилдагидек видолашиб олишига имкон бермаган.
Изоҳ (0)