Саудия Арабистони ҳукумати шу йил Маккага ҳаж сафарига келадиган зиёратчиларга электрон билагузуклар тарқатади, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Билагузукда фойдаланувчининг шахсий ва тиббий маълумотлари сақланади, бу ёрдам кўрсатиш зарур бўлиб қолган вақтда зиёратчилар шахсини аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, билагузуклар намоз вақтини кўрсатади ҳамда араб тилини билмаган диндорларга адашиб кетмаслик учун ёрдам беради.
Бундан ташқари, зиёратчилар тўпланадиган жойларга мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилди.
Мамлакат ҳукумати бундай чоралар кўришига ўтган йилги тиқилинчда 750 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 900 дан зиёди жароҳатлангани сабаб бўлди.
Изоҳ (0)