Кения шимоли-шарқида автобусларга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар вакили Фредрик Шисиа маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳужум 1 июль, жума куни эрталаб Сомали билан чегарадаги Мандера округида рўй берган. Номаълум кимсалар Кения пойтахти Найробидан келаётган икки автобусни ўққа тутган.
Ҳужум қилганлар ва автобуслардаги йўловчилар сони аниқлаштирилмаган.
Изоҳ (0)