Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Москвадаги Филатов касалхонасида бир-биридан ажратилган Сиам эгизаклари операцияни яхши ўтказди, шифокорлар ўз ишидан қониқиш билдирди. Бу ҳақда Россия пойтахти бош болалар жарроҳи Александр Разумовский маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Разумовскийга кўра, 10 соатга чўзилган операция давомида жарроҳлар кўзда тутилмаган муаммолар ва асабий вазиятларга дуч келмаган. Ваҳоланки, шифокорлар олдида қийин вазифа турганди.

«Бизни реконструкция учун ўта мураккаб бўлган ҳолат қарши олди: болаларнинг умумий ичак ва ўт йўлини улар операциядан кейин ҳам меъёрдагидек ишлайдиган даражада ажратиш керак эди. Операциядан кўнглимиз тўлди. Болалар ҳаммасини ажойиб даражада кўтарди, бизда улар билан боғлиқ ҳеч қандай қийинчилик бўлмади», — дея таъкидлаган шифокор.

Сиам эгизаклари дунёга келганига 1,5 ой тўлган бўлиб, улардан бирида туғма юрак пороги аниқланди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар