Евроиттифоқ Буюк Британия иттифоқ таркибидан чиққанидан сўнг Лондондан Европа банк бошқармаси (EBA, European Banking Authority) штаб-квартирасини Париж ёки Франкфуртга кўчиради. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мультивалютали бирлашув тугади. Шу сабабли Европа банк бошқармаси Париж ёки Франкфуртга кўчиб ўтганини кўрасиз», — дея таъкидлаган Евроиттифоқ вакили.
Ўз навбатида, Европа марказий банки (European Central Bank) клиринг палаталари евроҳудудда бўлишини талаб этмоқда. Вакилнинг билдиришича, «бу эртага, икки ҳафтадан кейин эмас, бироқ яқин икки йил ичида содир бўлади».
Изоҳ (0)