Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Песков олдинроқ икки давлат раҳбарлари ўртасидаги телефон мулоқоти Россия томони ташаббусига кўра бўлиб ўтишини билдирганди. Туркия бош вазири Бинали Йилдиримга кўра, мазкур суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни тартибга келтириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мулоқот Эрдўғон Туркия уриб туширган Су-24 учувчиси ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирганидан сўнг бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)