Германия федерал канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқ Россиянинг Украинадаги сиёсати туфайли, унга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтириш ниятида эканлигини тасдиқлади, деб ёзади «Ведомости».
Меркель ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинмаганини рўкач қилди. Унинг сўзларига кўра, у Франция президенти Франсуа Олланд билан биргаликда Европа етакчиларига санкцияларни узайтириш зарурлигини етказган.
Меркелнинг айтишича, Евроиттифоқ етакчилари саммитида санкциялар мавзусига жуда кам вақт ажратилган. Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Россияга қарши санкцияларга бағишланган кенг муҳокамани октябрда ўтказишга ваъда берди.
Иқтисодий санкцияларнинг жорий муддати 31 июлда тугайди. Улар 2017 йил январи охиригача узайтирилади.
Изоҳ (0)