Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубайда 3D-принтер ёрдамида яратилган дунёдаги биринчи офис биноси очилди, дея хабар бермоқда «РБК» Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати сайтига таяниб.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бино шаҳар марказида, Дубай халқаро молия маркази яқинида жойлашган. У «Келажак офиси» (Office of the Future) деб номланди. Унда лойиҳага ташаббускорлик қилган Дубай келажак фонди ташкилотининг вақтинчалик бош қароргоҳи жойлашади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бир қаватли бинонинг майдони қарийб 250 квадрат метрни ташкил этади. Конструкциянинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида унинг томини юмалоқ шаклда ясашди. Бино одамлар ишлаши учун тўлиқ яроқли: унга электр токи, телекоммуникациялар, сув таъминоти ўтказилган ва ҳавони кондициялаш тизими ўрнатилган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Иншоотни қуриш учун баландлиги 6 метр, узунлиги 37 метр ва эни 12 метрли 3D-принтердан фойдаланилди. Қурилишда махсус цемент аралашмаси ҳамда БАА ва АҚШда ишлаб чиқарилган материаллар ишлатилди. Қурилиш материалларининг ишончлилиги Хитой ва Буюк Британияда синаб кўрилди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Қурилиш тахминан 140 минг долларга тушди. Уни барпо этишда 19 кишидан иборат жамоа иштирок этди. Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда меҳнат ҳақига худди шундай катталикдаги оддий бинони қуришда кетадиган харажатнинг ярми сарфланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг