Халқаро даражадаги спорт тадбирларида 20 йилга яқин ишлаган профессионал фотосуратчи Брэд Мэнгин ўзининг iPhone 6s Plus смартфони фойдасига профессионал техникадан воз кечди деб ёзади TJournal.
Унинг аниқлик киритишича, iPhone орқали суратга олишда мавжуд чекловларни ёдда тутиш муҳимдир. Масалан, спортчиларни ҳаракат чоғида суратга туширишга уриниш ўрнига, йирик ускуналарни ўрнатишга рухсат берилмайдиган зоналарга кириш мумкин.
Бундан ташқари, суратчининг сўзларига кўра, iPhone «қуролсизлантириш» хусусиятига эга бўлиб, кишилар бундай камера қаршисида ўзини табиийроқ тутади.
Смартфон, шунингдек, контентни чоп этиш борасида ҳам афзалликларга эга, чунки суратларни фотоаппарат хотира картасидан кўчириб олиш керак бўлмайди. Брэд кўпинча суратларни телефоннинг ўзида турли дастурлардан фойдаланган ҳолда таҳрирлаб қўя қолади.
The Players Championship доирасида гольф бўйича мусобақалар чоғида Мэнгин ўз iPhone орқали 3232 та кадрни муҳрлади, улар орасидан 380 та энг яхши кадрлар танлаб олинди.
Изоҳ (0)