Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексика ҳукумати «Пакана» лақабли наркобарон Хоакин Эль Чапо Гусманни АҚШ ҳукуматига топширишни маъқуллади. Бу ҳақда, Мексика ташқи ишлар вазири баёнотига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Ушбу қарор Мексика Эль Чапога нисбатан ўлим жазоси қўлланмаслиги ҳақида кафолат олгандан сўнг қабул қилинди. Мамлакат қонунларига мувофиқ, маҳкум экстрадиция ҳақидаги қарор устидан шикоят бериши мумкин. Наркобаронни АҚШ ҳукуматига топширишнинг аниқ муддати ҳозирча маълум қилинмади.

Ташқи ишлар бошқармаси Американинг Техас ва Калифорния федерал судларида Гусманга нисбатан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмаси, пулларни ўзлаштириш ва қотиллик бўйича айбловлар эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Синалоа» картели етакчиси, шу йил январида қайта қўлга олинган «Пакана» лақабли наркобарон Хоакин Гусман Марказий Мексикадаги қамоқхонадан АҚШ билан чегарадаги қамоқхонага кўчирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)