Мексика пойтахти расмийлари экологик хавфнинг биринчи босқичини эълон қилди. Бу ҳақда Мехико атроф-муҳит бўйича комиссияси маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Комиссия Мехикодаги ҳаво сифатини ўта ёмон дея баҳолаган. Экологик хавфнинг юқори даражаси муносабати билан пойтахтдаги корхоналарга атмосферага зарарли чиқиндиларни чиқаришни 30 фоизгача қисқартириш юзасидан кўрсатма берилган, шахсий автомобиллардан фойдаланишга янги чекловлар жорий этилган.
Изоҳ (0)