НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселдаги матбуот анжумани чоғида альянсга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги «Қатъий кўмак» миссиясини 2016 йилдан кейин ҳам узайтиришга қарор қилганини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бош котибнинг айтишича, вазирлар эндиликда мамлакат минтақаларида миссия амалга оширадиган вазифаларни ўрганади. Шунингдек, Столтенберг альянснинг Афғонистондаги хавфсизлик кучларига молиявий кўмак кўрсатишда давом этишини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Черногориянинг альянсга қўшилиши тўғрисидаги баённома имзоланди.
Изоҳ (0)