Америкалик миллиардер Уоррен Баффет назорати остидаги Berkshire Hathaway холдинги 2016 йил 31 март ҳолатига кўра Apple корпорациясининг 9,81 миллион акциясига эгалик қилмоқда. Бу ҳақда, холдинг материалларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Биринчи чорак ниҳоясида пакетнинг қиймати 1,07 миллиард долларга баҳоланган эди. Аммо ундан буён акциялар нархи бир қадар тушди. 12 май куни жаҳон биржа бозорларининг очилишида Apple дунёдаги энг қимматбаҳо компания мақомини Google’га эгалик қилувчи Alphabet Inc. компаниясига бой берди.
2012 йили Berkshire Hathaway акциядорлари йиғилишида Баффет Apple ва Google’га инвестиция киритиш нияти йўқлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)