Туркия артиллерияси ва халқаро коалиция авиацияси 15 май, якшанба куни Сурия шимолида ИШИД жангарилари марраларига зарбалар бериши оқибатида 27 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Разведка Алеппо минтақаси шимолида ИШИДнинг бир неча ўт очиш нуқталарини аниқлади ва уларга турк артиллерияси ҳамда ёппасига ўт очиш тизимлари томонидан зарба берилди. Бу билан бир пайтда халқаро коалиция учта операция ўтказди ва ИШИД назорати остидаги олтита туманни бомбардимон қилди. Натижада жангариларнинг бешта мудофаа марраси ва иккита ўт очиш нуқтаси йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)