Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз таваллудининг 90 йиллигига бағишланган кенг миқёсдаги шоуга ташриф буюрди. Тадбир Виндзор қалъасида бўлиб ўтди, дея хабар беради «Газета.ru».
Шаҳзода Чарльз, шаҳзода Уильям турмуш ўртоғи Кэтрин билан, шаҳзода Гарри ва Британия қироллик оиласининг бошқа вакиллари ҳам томошабинлар қаторидан ўрин олди. Шунингдек, концертда Баҳрайн қироли Ҳамад ибн Исо ал-Халифа меҳмон бўлди.
Хонандалар Гэри Барлоу, Кайли Миноуг ва Ширли Бэсси, актриса Хелен Миррен, актёр Жим Картер, ҳарбий оркестрлар тўпланганлар олдида чиқиш қилди. Шунингдек, чавандозлик шоуси ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)