Намойишчилар Чжан Дэцзян бошчилигидаги Хитой делегацияси ёки полициячиларга улоқтирмаслиги учун Гонконг марказий кўчаларидаги чорқирра тошларнинг бириккан қисмлари елим билан ёпиштириб чиқилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мамлакатда нуфузи бўйича давлат раҳбари Си Цзиньпин ва бош вазир Ли Кэцяндан сўнг учинчи шахс ҳисобланадиган Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси Чжан Дэцзян 18 май, чоршанба куни иқтисодий конференцияда иштирок этади. Шу сабабли анжуман бўлиб ўтадиган соҳилбўйидаги бино атрофига жойлаштирилган чорқирра тошлар ёпиштириб чиқилди.
Гонконгдаги учрашув олдидан бошқа хавфсизлик чоралари ҳам кўрилган. Жумладан, марказий кўчаларга сув тўлдирилган пластикли баррикадалар ва металл тўсиқлар ўрнатилмоқда.
Чжан Дэцзян Гонгконгга кейинги тўрт йил мобайнида ташриф буюрган энг юқори лавозимли давлат арбоби бўлади. Анжумандаги иштирокидан ташқари, унинг маҳаллий етакчилар билан ҳам учрашувлари кўзда тутилган.
Изоҳ (0)