Moody’s агентлиги Саудия Арабистони узоқ муддатли рейтингини Аа3 дан А1 гача пасайтирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шунингдек, Moody’s Уммон рейтингини Baa1, Баҳрайнни эса Bа2 гача пасайтирди. Агентлик таҳлилчилари БАА, Қатар ва Кувайт рейтингларини ҳам салбий баҳолади.
Moody’s бюджет танқислигининг юқори даражаси ва ялпи ички маҳсулот ўсиши секинлашгани фонида келгусида нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар валюта захиралари қисқаришини башорат қилмоқда.
Изоҳ (0)