Ўзбекистонлик Сабина Шарипова Туниснинг Ла-Марса шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат ITF туркумидаги Open de la Marsa теннис турнирининг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Россиялик Виктория Кан билан тандем ҳосил қилган 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи илк даврада Дарья Чернецова (Беларусь) ҳамда Деа Хердзелас (Босния ва Герцеговина) дуэтини 6:0, 6:3 мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди.
Чорак финалда Шарипова/Кан тандеми бразилиялик Лаура Пигосси ҳамда чилилик Даниэла Сегуэл жуфтлигига қарши кортга чиқади.
Сабина Шарипова яккалик баҳсларидаги иштирокини бугун, 11 май куни россиялик Мария Марфутинага қарши беллашув билан бошлайди.
Изоҳ (0)