«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Эспаньол»га қарши (5:0) Испания чемпионати 37-турида жарима зарбасидан гол киритиб, ушбу кўрсаткич бўйича каталонияликлар собиқ ҳимоячиси Рональд Куманга тенглашиб олди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Месси «Барселона» сафида амалга оширилган жарима зарбаларидан 23 тасини голга айлантирган. Клубнинг голландиялик собиқ ҳимоячиси Рональд Куман ҳам жарима зарбаларидан худди шунча гол киритган.
Эътиборлиси шундаки, аргентиналик футболчи 2008/09 йилги мавсумга қадар жарима зарбаларини амалга оширмаган, чунки «Барселона» таркибида Роналдиньо ва Хави сингари футболчилар тўп сурган.
Изоҳ (0)